Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимида ҳозирги кунда

Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимида ҳозирги кунда

Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимида ҳозирги кунда 1та Кўп тармоқли Марказий поликлиника, 5та оилавий поликлиника ва 1та шаҳар шифохонаси фаолият кўрсатмоқда. Кўп тармоқли Марказий поликлиникаси 1987 йилда ишга тушурилган ва 1 кунда 350-400 қатновга мўлжалланган. 2015 йилда Давлат дастури асосида тўлиқ реконструкция қилинди. Ҳозирги кунда поликлиника замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. 2020-йилдан Хоразм вилояти Иссиқлиқ манбай томонинданянги бино курилиб локаль иситиш қозонлар тизими ишга тушрилди. Ҳозирги кунда Тиббиёт бирлашмаси биносининг хоналарда иссиқлик 22-24 хороратникўрсатмоқда. Урганч шаҳар шифохонасини янгидан ташкил қилиш учун Инвестиция ва Давлат дастурини бажариш юзасидан 2018 йилда 3 миллиард 400 миллион сўм маблағ ажратилиб, 2018 йил октябр ойида топширилди ва 60 ўринга мулжалланган шифохона ўз иш фаолиятини бошлади. 2024-йилда 5-оилавий поликлиника биносини  реконструкция қилиш режалаштирилган.
Булардан ташқари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассаларида2018 йил инветиция ва инфраструктура лойиҳалари дастуридаги муаммоли объетлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ПрезидентиШ.М. Мирзияевнинг Хоразм вилоятига ташрифи доирасида Урганч шахарида90 ўринлик туғруқ комплексини янгидан қуриш ва замонавий жихозлаш бўйича топшириқлар берилган. Инвестиция давлат дастурига мувофиқ 2019 йилда лойиха ва пудрат ташкилотларини ўрнатилган тартибда белгилаб, объектнинг лойиха смета хужжатларинитайёрлаб, экспертизадан ўтказилиб, Урганч шахар тиббиёт бирлашмаси тизимидаги шахар шифохонасихудудида90 ўринлик туғруқкомплексини янгидан қуриш бўйича 2020 йил 1 апрел кунига қадар “Хоразм гранит ” ХК тамонидан 15миллиард 800миллион сўмлик ишлар бажарилди. Бугунги кунга келиб ушбу туғруқ комплекси 2020 йилнинг 1 июн кунидан бошлаб ўз иш фаолиятини бошлади. Хозирги кунда Урганч шахар шахар шифохонасихудудида янгидан янги бино курилиблокаль иситиш қозонлар тизими ишга тушрилди хозирги кунда шахар шифохонаситуғруқ бўлими биносининг хонларида ўртача24-26 иссиқликхарорат сақланиб келинмоқда. Шулар билан бир қаторда тиббиёт бирлашмаси тизимидаги 1-сон оилавий поликлиникаси 1976 йилда ташкил қилинган. 2016 йилда Давлат дастури асосида2 миллиардсўм маблағ ҳисобига тўлиқ реконструкциядан чиқарилиб, ўз фаолиятини давом қилдирмоқда. 2-сон оилавий поликлиникаси1989 йилда ташкил қилинган, 2014 йилда Давлат дастури асосида 1 миллиард 119 миллионсўм маблағ ҳисобига тўлиқ реконструкциядан чиқарилиб, ўз фаолиятини давом қилдирмоқда.3-сон оилавий поликлиникаси 1976 йилда ташкил қилинган.2014 йилда Давлат дастуриасосида1 миллиард сўм маблағ ҳисобига тўлиқ реконструкциядан чиқарилиб, ўз фаолиятини давом қилдирмоқда. 2019йилда эса3-сон оилавий поликлиникасига қарашли “Наврўз” бўлими 2001 йилда ташкил қилиниб, 2019 йилдамаҳаллий бюджет ҳисобидан 2 миллиард 700 миллион сўм маблағ ажратилиб,тўлиқ реконструкция қилинди ва ҳозирги кунда ушбу бўлимни юридик мақомга эга 4-сон оилавий поликлиникага айлантирилди ва ишга туширилди. 2024-йилда 5-оилавий поликлиника биносини  реконструкция қилиш режалаштирилган. Ушбу барча оилавий поликлиникаларда иситиш тизими узликсиз ишлаб турибди ва бинолардаги иссиқлик ҳарорати ўртача 22-24 градусни ташкил қилмоқда. 2023-2024 йилларда куз-қиш мавсумини бетолафат ўтказиш учун барча чора-тадбирлар белгиланган.
14-12-2023, 11:17
Sahifaga qaytish