ХАЛҚАРО ЭТНОСПОРТ ФЕСТИВАЛИДА ҒОЛИБ БЎЛГАН ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

ХАЛҚАРО ЭТНОСПОРТ ФЕСТИВАЛИДА ҒОЛИБ БЎЛГАН ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

ХАЛҚАРО ЭТНОСПОРТ ФЕСТИВАЛИДА ҒОЛИБ БЎЛГАН ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Шу йилнинг 7-10 сентябрь кунлари Хива шаҳрида илк бор ўтказилган этноспорт бўйича халқаро фестивалда  вилоятимиз тиббиёт ходимларининг "Ассалом, тонг" чиқишлари  меҳмонлар ва ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди. Хусусан, Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси жамоаси ушбу йўналишда 1-ўринга лойиқ деб топилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан халқаро фестивалда ғолиб чиққан жамоа муносиб рағбатлантирилди. Шу муносабат ташкил қилинган тадбирда бошқарма  бошлиғининг биринчи ўринбосари Умидбек Абдуллаев,  бўлим бошлиғи Дилшод Қурязов, бош ҳамшира Бикажон Матчанова ва бошқалар сўзга чиқиб, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда, касалликлар профилактикасида “Ассалом, тонг” машқларининг аҳамияти катта бўлаётганлигини таъкидладилар. Фестивалда ўз маҳоратини намойиш қилиб, ғолиб чиққан тиббиёт ходимларига бошқарма бошлиғининг ташаккурномалари тақдим этилди.

25-04-2024, 12:09
Sahifaga qaytish