



🔀Тадбир Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан ўтказилиб, унда соҳанинг масъул мутахассислари, мактаб ҳамширалари ҳамда ўқувчилар фаол иштирок этди.
🎤Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Дониёр Бозорбоев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош ҳамшираси Бикажон Матжонова сўзга чиқиб, мамлакатимизда аҳоли, айниқса болалар саломатлигини муҳофаза қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилганини алоҳида таъкидладилар.
➡️Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган чиқишлар йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш каби муҳим масалалар саҳна кўринишлари ва кўргазмали чиқишлар орқали ёритилди.
👍Айниқса, тадбир доирасида ташкил этилган “саломатлик столлари” алоҳида эътиборга лойиқ. “Тенгдош — тенгдошга” тамойили асосида ўқувчилар озиқ-овқат маҳсулотларини яшил, сариқ ва қизил тоифаларга ажратиб, уларнинг инсон саломатлигига таъсирини тушунтириб бердилар..
🟢Тадбирда Урганч шаҳридаги барча умумтаълим мактаблари ҳамшираларининг иштирок этгани унинг аҳамиятини янада оширди. Бу жараён ўзига хос тажриба алмашиш майдонига айланиб, мактаб тиббиётидаги илғор усулларни оммалаштиришга хизмат қилди.
❗️Умуман олганда, мазкур тадбир соғлом турмуш тарзини шакллантиришда таълим ва тиббиёт тизимлари ўртасидаги ҳамкорлик нақадар муҳим эканини яна бир бор намоён этди. Зеро, соғлом бола — соғлом жамият пойдеворидир.