Yangi 5-sonli oilaviy poliklinika ochilishi

Yangi 5-sonli oilaviy poliklinika ochilishi


🏥 Урганчда янги оилавий поликлиника иш бошладиУрганч шаҳрида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва соғлиқни сақлаш тизимини янада яқинлаштириш мақсадида янги оилавий поликлиника тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
✨ Тадбирда Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Урганч шаҳар ҳокимлиги масъуллари, нуронийлар, тиббиёт ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Янги тиббиёт масканида яратилган қулайликлар:
🔹 Замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган диагностика хоналари;
🔹 Малакали шифокорлар ва тор соҳа мутахассислари қабули;
🔹 Аҳоли учун қулай кутиш заллари ва электрон навбат тизими;
🔹 Она ва бола саломатлиги учун махсус бўлимлар.
📣Очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимизда тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар, айниқса, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор инсон қадрини улуғлашга хизмат қилаётганини таъкидладилар.
✅ Хоразм телеканалининг "Хоразм24" дастуридаги лавҳа шу ҳақда.

6-04-2026, 09:19
Sahifaga qaytish